Яхёев Азим Садиллоевичнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертацияси дастлабки ҳимояси

Яхёев Азим Садиллоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01   Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2022 йилнинг 11-ноябрь куни соат 14:00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон

 

 I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қуймич косаси жарохатида ташхислаш ва хиругик даволашга  замонавий ёндашув», 14.00.22–травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1740

Илмий раҳбар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01

Расмий тақризчилар:

1. Умаров Файзилло Хабибуллаевич,  тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

 2. Мирзаев Шавкат Хусанович,  тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: куймич косаси шикастланган беморларни даволаш натижаларини такомиллаштириш, саралаштирилган, фаол диагностик-жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш ва беморларни кузатиш ҳамда реабилитациясининг барча босқичларида ақилли технологияларни жорий етган ҳолда эхтимолий асораталарни олдини олиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

Қуймич косаси шикастланган беморлар ахволини trauma score (TS) шкаласи орқали олинган баллар ёрдамида баҳолашда юқори самарадорлиги исботланди, бунда чаноқ суяги ва қуймич косаси шикастланишлари қўшма ва кўп сонли жарохатлар билан бирга келганда ташхислашда “олтин соат принсипи” га амал қилган ҳолда вақдан ютиш имконини берди;

биринчи марта, қуймич косаси шикастланган гемодинамикаси ностабил беморларни ахволи оғирлигига кўра, “триаж” тамойили  асосида "яшил", "сариқ", "қизил" зоналарига ажратилиб, касаликнинг дастлабки  босқичида эрта госпитал даврда ташхислаш ва даволашни тадбирларини тизимлаштириш ва стандартлаштиришга эришилди;

қуймич косаси шикастланган беморларни ташхислаш ва даволашнинг барча босқичларида ақилли IT-Smart ахборот технологиясидан фойдаланиш самарадорлиги барча параметрларни динамик равишда рўйхатдан ўтказилиши, бемор ва шифокорлар ўртасида керакли маълумотларни тез ва доимий равишда алмашиш имконияти билан ягона маълумотлар базаси ва сервер тизимини яратиш орқали эхтимолий барча турдаги беморларда учрайдиган асоратларини олдини олишга хисса қўшда;

ўрта ва енгил даражадаги қуймич косаси орқа қирғоғи шикастланган  қисмини тиклаш учун миниинвазив 1-1,5 см ўлчамдаги кичик кесим қилгаг ҳолда, бир вақтнинг ўзида қуймич косаси шикастланган қисмини ЭОП остида репозициялаш ва конюлали винтлар ёрдамида перкутан остеосинтез қилиш имконини беради

IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.

Қуймич косаси шикастланишларини ташхислаш ва жарроҳлик даволашда замонавий ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

қуймич косаси таркибий қисмларининг перкутан остеосинтези усулларини ишлаб чиқиш натижалари асосида "Чаноқ суяклари ва қуймич косаси синишларида остеосинтезида замонавий технологиялари" услубий қўлланма тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сонли н-д/245 26 май 2022 йил). Олинган натижалар беморларнинг аҳволини, шикастланишнинг оғирлигини объектив баҳолаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини ишончли танлаш имконини берди;

«Trauma plan» интеллектуал ахборот ақлли тизимини ишлаб чиқиш натижалари асосида "Чаноқ суяклари ва қуймич косаси шикастланишларини ташхислаш ва даволашда ахборот технологияларидан фойдаланиш" услубий қўлланма тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сонли н-д/245 26 май 2022 йил). Олинган натижалар беморларни даволаш ва реабилитация босқичларида мутахассислар томонидан фаол равишда кузатиб бориш, шунингдек, барча турдаги асоратларни бартараф етиш имконини берди;

Илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сонли хулосаси н-Д / 245 йил 26 Май 2022 йил). Тадқиқот натижалари ҳар бир беморга беморларга индивидуал ёндашув билан чаноқ суяклари ва қуймич косаси шикастланган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш, стационар шароитида беморлар ётоқ кунларини ўртача 5 кунга камайтириш, асоратлар сонини 15 фоизга камайтириш ва 71,4% дан 94,6% гача қониқарли ва яхши натижаларни олиш имконини берди.

 

Семинар кенгаши раиси                                              Алимов А.П.

Семинар кенгаши котиби                                            Салиев М.М.

Илмий раҳбар                                                              Валиев Э.Ю.

Талабгор                                                                     Яхёев А.С.