• РИИАТМ
  • Медиа
  • Янгиликлар
  • ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 13 мингдан ортиқ бемор вафот этди

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 13 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 103 миллион 989 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 260 мингдан зиёд киши вафот этган (4.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:10 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 464 613 янги ҳолати аниқланди, 13 004 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 104 миллион 852 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 282 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,172 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,790 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,283 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,917 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,871 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 116 762, Ҳиндистонда 12 899, Бразилияда 54 096, Россияда 16 714, Буюк Британияда эса 19 202 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.