• РИИАТМ
  • Медиа
  • Янгиликлар
  • ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 646 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 646 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 134 миллион 957 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 918 минг нафардан зиёд киши вафот этган (11.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:08 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 646 863 янги ҳолати аниқланди, 10 712 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 135 миллион 877 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 935 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,692 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (13,373 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (13,358 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,945 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,641 миллиондан ортиқ).

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.