Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 37 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда 8 май куни жами 37 088 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 15 200 нафари биринчи босқичда, 21 888 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 123 397 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 83 323 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 040 074 кишини ташкил этмоқда.

8 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона (6514 доза),

  • Андижон вилояти (6338 доза),

  • Наманган вилояти (4539 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Андижон вилоятида — 140 176 нафар,

  • Фарғона вилоятида — 139 190,

  • Наманган вилоятида — 122 849,

  • Самарқанд вилоятида 104 974 нафарни ташкил қилмоқда.