Фарғонада ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Бугун — 1 апрелдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Бу жараён Фарғонада ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди.

Масалан, айни пайтда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Яқубовлар мазкур поликлиникда бўлиб, жараён билан яқиндан танишдилар, вакцина олаётган фуқаролар билан самимий мулоқот қилинди.

Эътиборлиси шундаки, Фарғона вилоятида биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина билан Хусан Мамажонов ва Аҳмаджон Ёқубовлар ҳам шу ернинг ўзида эмланди.

Таъкидлаш лозимки, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.